«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида хонадонида гиёҳвандлик ўсимликлари етиштирган шахс аниқланди
2026-07-05 21:30:00 / Янгиликлар

Республика бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” комплекс тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Янгийўл шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадон ўрганилган.
Натижада ушбу уй эгаси хонадон ҳовлисидаги иссиқ хона (парник) ичида жами бўлиб 22 туп таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган ўсимликларни парваришлаб, етиштириб келаётганлиги аниқланди ва холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан 53 ёшли фуқаро Б.М. га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати


