Қашқадарё вилоятида «Ички ишлар вазири кубоги» учун кураш мусобақасининг ғолиблари аниқланди
2026-07-05 16:25:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг 1–4 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида спортнинг кураш тури бўйича ўтказилган «Ички ишлар вазири кубоги» мусобақаси юқори савияда бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти ИИБ мезбонлигида ўтган мусобақада республика бўйлаб таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг сараланган спортчилари халқаро кураш қоидалари асосида турли вазн тоифаларида беллашишди.
Кескин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган жараёнларда, барча иштирокчилар юқори маҳорат, матонатга эгаликларини намоён этишди. Якунда турли вазн тоифалари бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра:
60 кг — Асадбек Обидов,
66 кг —Муҳриддин Тиловов
73 кг —Муҳаммад Жумаев
81 кг —Умид Абдуллаев
90 кг — Арслон Тожиев
100 кг — Отабек Тўрабоев
120 кг — Ботирали Тошпўлатов
+120 кг — Бахтиёров Шоҳрух
Умумжамоа ҳисобида:
1-ўрин — Қашқадарё вилояти ИИБ;
2-ўрин — Бухоро вилояти ИИБ;
3-ўрин — Сурхондарё вилояти ИИБ ва Жазони ижро этиш департаменти.
Шунингдек, мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом, кубок, медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
«Энг яхши техника устаси» ва «Ғалабага бўлган интилиши» каби махсус номинациялар бўйича ҳам муносиб иштирокчилар эътироф этилди.
Мусобақани юқори савияда ташкил этишга қўшган муносиб ҳиссаси учун Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов, Қашқадарё вилояти прокурори Бектўш Сайипов ҳамда Ўзбекистон Кураш федерацияси Қашқадарё вилояти бўлими ижрочи директори Баҳром Авазовларга ташаккурномалар топширилди.
Албатта бу каби мусобақаларнинг ташкил қилиниши, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тайёргарлик даражасини янада ошириш, миллий кураш анъаналарини кенг тарғиб қилиш ҳамда жамоалар ўртасида дўстона ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








