Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида раҳбарлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
2026-07-03 11:45:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида раҳбарлар ва ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Мирзараҳимов Баҳодир Юлдашевич ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков иштирок этиб, ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
Учрашув давомида ёшларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, хизмат интизоми ва масъулиятини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёшларни қизиқтирган саволларга раҳбарлар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Тадбир якунида хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришиб, тенгдошларига ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ ёш ходимлар фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати









