Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор профилактик тадбири доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида хизмат олди йиғини бўлиб ўтди
2026-07-02 11:00:00 / Янгиликлар

Йиғин давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар тинчлиги ҳамда осойишталигини сақлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан хизмат ходимларига аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, профилактик тадбирлар давомида хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, аҳоли билан хушмуомалада бўлиш, мурожаатларга тезкор ва қонуний муносабат билдириш ҳамда хизмат вазифаларини юксак масъулият билан бажариш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Тезкор профилактик тадбир давомида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган чоралар кучайтирилган тартибда амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати






