Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари – юрт таянчи» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
2026-06-30 11:00:00 / Янгиликлар

Ҳар қандай юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ.
Шу маънода Янги Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда, «Янги Ўзбекистон ёшлари – юрт таянчи» мавзусидаги маърузада сўз юритилди.
Маърузачи йиғилганлар диққатига 2023-2025 йиллар давомида ёшларга оид қонунларнинг ҳудудлардаги ижро ҳолати, давлат дастурлари, Президент фармони ва қарорларининг ижросини ўрганиш мақсадида 15 га яқин назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилиб, таъсирчан парламент назорати ўрнатилгани, маҳаллий кенгашлар билан қўшма қарорлар қабул қилиниб ижрога қаратилгани ҳамда бу борадаги бошқа амалий ишлар бўйича маълумотларни тақдим этди.
Тадбир давомида, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБ профилактика инспектори, Бахтиёр Муҳаммадалиев, Ички ишлар вазирлиги томонидан «Ёшлар ойлиги» доирасида ўтказилган «Хорижий тиллар билимдони» Республика танловида фахрли 2-ўринни эгаллагани эълон қилиниб, пул мукофоти ваучери тантанали тарзда топширилди.
Мазкур танлов ёш ходимларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, уларни изланиш ва ривожланишга ундаш йўлидаги муҳим тадбирлардан бири бўлди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати









