“Коррупцияга қарши курашиш“ ойлиги доирасида Навоий вилояти ИИБда кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди
2026-06-27 19:40:00 / Янгиликлар

Коррупция жамиятда адолат, тенглик, соғлом рақобат ва ҳалоллик устун бўлишига тўсқинлик қиладиган, давлат ва жамиятнинг ривожига салбий таъсир кўрсатувчи иллатлардан бири. Жорий йилнинг июн Ички ишлар вазирлиги тизимида “Коррупция қарши курашиш“ ойлиги деб эълон қилиниб, мазкур иллатга қарши аёвсиз кураш олиб бориш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.Шу муносабат билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Шокиржон Садиков ҳузурида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ташкил этилди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда бошқарманинг соҳавий хизматлари ҳамда таркибий тузилмалар бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, кадрлар билан таъминлаш гуруҳи инспекторлари ҳамда Тиббиёт бўлими мутахассис ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, фуқаролар билан мулоқот жараёнларида очиқлик ҳамда холислик принсипларига амал қилиш, шунингдек, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, республика миқёсида ИИО ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳолатлар йиғилганлар диққатига етказилди.
Йиғилиш якунида коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатни янада кучайтириш ҳамда бу борадаги профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди ва бу борада масъулларга тегишли кўрсатма, топшириқлар берилди.




