«Ёшлар ойлиги» доирасида илк бор ўтказилган «Хорижий тиллар билимдони» республика танлови ғолиблари тақдирланди
2026-06-24 18:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органларида «Ёшлар ойлиги» доирасида ёш ходимлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида турли жисмоний-жанговар, маънавий-маърифий ва интеллектуал тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, билим ва кўникмаларини намоён этиш ҳамда муносиб рағбатлантириш мақсадида илк бор «Хорижий тиллар билимдони» республика танлови ўтказилди.
Мазкур танлов ёшларнинг хорижий тилларни билиш даражаси, мулоқот маданияти, тезкор фикрлаши ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиш имконини берди.
Унда иштирокчилар хорижий тиллар бўйича билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиб, замонавий билимларга эга, рақобатбардош ва малакали кадрлар эканини намойиш этдилар.
Таъкидланганидек, хорижий тилларни пухта эгаллаган ходимлар хизмат фаолиятида самарадорликни ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимиз нуфузини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади.
Танлов якунларига кўра, 3-ўринни Андижон вилояти ИИБ ходими, лейтенант Давронбек Қаҳҳоров, 2-ўринни Тошкент вилояти ИИББ ёш ходими, лейтенант Бахтиёр Муҳаммадалиев, 1-ўринни эса Тошкент шаҳар ИИББ ходими, лейтенант Комила Азимова эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга масъуллар томонидан пул мукофоти ваучерлари тантанали равишда топширилди.
Мазкур танлов ёш ходимларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, уларни изланиш ва ривожланишга ундаш йўлидаги муҳим тадбирлардан бири бўлди.





