Спорт. Чемпионлар улғаётган хонадон
2026-06-24 23:00:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республика-си ИИВ ЖХХ ППХ инспектори, катта сержант Турсинбай Абдирасулиев мактаб давриданоқ қўл жанги ва самбо билан шуғулланиб, вазирлик миқёсидаги мусобақаларда 15 дан ортиқ медаллар соҳиби бўлган ва фидокорона хизмати учун «Жасорат» медали билан тақдирланган.
Бугунги кунда у турмуш ўртоғи Дилфуза Ажимова билан биргаликда оиласида ҳақиқий спорт муҳитини яратган.
Уларнинг тўрт фарзанди — 10-синф ўқувчиси Элбрус футбол бўйича спорт усталигига номзод даражасига эришган бўлса, қизи — волейбол бўйича U-15 Қорақалпоғистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Бийбижамал Идайтуллаева мураббий А.Казаков қўл остида волейбол билан шуғулланиб, шу йил апрель ойида Хоразмдаги мусобақада жамоаси билан 3-ўринни эгаллади.
Кенжа фарзанд, 2-синф ўқувчиси Памир эса гимнастика бўйича Қорақалпоғистон Республикаси очиқ турнирида фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Катта сержант Т.Абдирасулиевнинг фарзандлари бугунги кунда отасининг йўлидан бориб, хизмат ва спортда юксак марраларни забт этишни мақсад қилган.
©️ “Postda” газетаси, Азамат Пирниязов, Қорақалпоғистон Республикаси
