Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш йўналиши раҳбар ходимлари учун ўқув йиғини бошланди
2026-06-23 18:40:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига мувофиқ, ички ишлар органларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари раҳбар ходимлари иштирокида ўқув йиғини бошланди.
Тадбирда вазирлик Маънавий-маърифий ишлар хизмати бошлиғи, подполковник Сахипжамал Джолдасова ҳамда ўқув йиғини иштирокчилари қатнашди.
Ўқув йиғини раҳбар ходимларнинг касбий компетенциялари ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, психологик хизмат самарадорлигини ошириш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.
Дастур доирасида эмоционал интеллект, лидерлик, стрессни бошқариш, жамоа билан ишлаш ва хизмат интизоми мавзуларида тренинг ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиши, шунингдек, ҳудудларда тўпланган ижобий тажрибалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Бир неча кун давом этадиган ўқув йиғини ходимларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамият касб этади.



