Жиззах вилояти ИИБда «Чилонзор тажрибаси» асосида хизмат фаолияти муҳокама қилинди
2026-06-22 10:00:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасида «Чилонзор тажрибаси» асосида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, айниқса қизил тоифадаги маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда профилактика ишларини янада самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда вилоят ИИБ бошлиғи, ўринбосарлар, соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ИИБ бошлиқлари, профилактика инспекторлари, шунингдек, Жиззах шаҳридаги 24 та маҳаллага бириктирилган вилоят раҳбарлар ҳамда 34 та маҳаллага бириктирилган масъул ходимлар иштирок этди.
Йиғилишда бошқарма бошлиғи томонидан «Чилонзор тажрибаси» асосида амалга оширилаётган ишлар, танқидий таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар муҳокама этилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати








