Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида «Гиёҳвандлик – келажакка таҳдид» мавзусида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ташкил этилди
2026-06-22 10:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар хизмати бошлиғи, подполковник Сахипжамал Джолдасова ҳамда вазирлик марказий аппарати ва тизим бўлинмаларининг шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбир давомида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар истеъмолининг инсон саломатлиги, оила ва жамият тараққиётига салбий таъсири, айниқса ёшлар келажагига туғдираётган хавф-хатарлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, ушбу иллатга қарши курашиш, унинг тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ёритилди.
Мавзу доирасида мамлакатимиз қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича белгиланган янги ҳуқуқий механизмлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг гиёҳвандликка қарши курашиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва ёшларни турли ёт иллатлардан асраш масалаларига бағишланган мурожаатномаси намойиш этилди.



