Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан «Заковат» болалар соғломлаштириш оромгоҳида «Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади» шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди
2026-06-21 13:00:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида болаларга йўл ҳаракати қоидалари, пиёдаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, йўлни хавфсиз кесиб ўтиш тартиби, светофор сигналларининг аҳамияти ҳамда велосипед ва самокат ҳайдовчилари томонидан риоя қилиниши лозим бўлган талаблар ҳақида тушунчалар берилди.
Айниқса, тарғибот тадбири интерактив усулларда ташкил этилгани болаларнинг қизиқишини янада оширди.
ЙҲХБ ходимлари томонидан махсус савол-жавоблар, викториналар, амалий кўргазмалар ва ролли ўйинлар ўтказилиб, иштирокчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимлари синовдан ўтказилди.
Болалар йўл белгилари маъноларини топиш, хавфсиз ҳаракатланиш ҳолатларини намойиш этиш ва турли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш бўйича беллашдилар.








