ИИВ Қоровул қўшинларида транспорт воситаларининг техник шайлиги кўздан кечирилди
2026-06-21 13:00:00 / Янгиликлар

Юртимиз сарҳадлари ва муҳим объектларни қўриқлашда ҳар бир техниканинг созлиги муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг тегишли буйруғига асосан ҳисобдаги барча автотранспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилмоқда. Ушбу жараён жорий йилнинг 20 майидан 20 июнга қадар белгиланган.
Текширув давомида ҳарбий қисм ва бўлинмалардаги транспортларнинг ташқи кўриниши, техник ҳолати, ёритиш чироқлари, меъёрий ҳужжатлари ҳамда захира анжомларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартларига тўлиқ мос келиши ўрганилмоқда. Жараённи Қоровул қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник Ф.А. Эргашев бевосита мувофиқлаштириб бормоқда.






