Криминология соҳасида халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашувлар ўтказилди
2026-06-19 16:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти бошлиғи Б.Э. Бердиалиев ташриф доирасида Волгоград академиясида таҳсил олаётган 30 нафар ўзбекистонлик курсант билан давра суҳбати ўтказди. Унда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, таълим ва илм-фан соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда хорижда таҳсил олаётган ёшларнинг масъулияти хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, Беларусь Республикаси Тергов қўмитаси кадрларини малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Вьетнам Социалистик Республикаси Халқ полицияси академияси ҳамда Мўғулистон вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, илмий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қатор келишувларга эришилди.



