Самарқандда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалий ишлар таҳлил қилинди
2026-06-19 12:40:00 / Янгиликлар

Хабар берганимиздек, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.Ашропов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида ўз ўрганишларини давом эттирмоқда.
Хусусан, Жомбой тумани, “Ахмаджон Қурбонов” маҳалласи мисолида 3 йилдан буён “Қизил” тоифадан чиқмай келаётган маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш ва криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тақдимоти билан танишилди ва маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
Шунингдек, Президентнинг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1 ва ПҚ-2-сонли қарорлари ижроси бўйича вилоят адлия бошқармасига бириктирилган 16 та маҳаллаларда низоли оилалар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш ва профилактика самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тақдимоти муҳокама қилинди.
Унда низоли оилалар билан ишлаш, нотинч оилаларнинг муаммоларини ўрганиш, асл сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, оилавий низоларни юзага келтирувчи омилларга қарши курашиш ва шу билан бирга, фирибгарлик, кибержиноятларни олдини олиш борасидаги амалий ишлар таҳлил қилинди.
Якунида, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган манзилли топшириқлар берилди.






