Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Чуст туманида жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар ўрганилди
2026-06-18 09:00:00 / Янгиликлар

Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, фуқаролар муаммоларини ўрганиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини ишончли таъминлаш борасида ички ишлар органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Чуст туманининг «Мустақиллик», «Янги Боғишамол» ва «Лайлак уя» маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилиб, «Мустақиллик» маҳалласида содир этилган ўта оғир турдаги жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, унга имкон берган омиллар ҳамда келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш масалалари туман ҳокими, туман прокурори ва жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
Шунингдек, Чуст тумани ИИБ фаолияти ҳам ўрганилиб, ходимлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Ўрганиш давомида масъулларга маҳаллаларда профилактик тадбирларни манзилли ташкил этиш, жиноят содир этилишига сабаб бўлаётган омилларни чуқур таҳлил қилиш, аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиш, низоли ҳолатларни барвақт аниқлаш ҳамда ҳар бир ҳудудда барқарор криминоген вазиятни таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати




