Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари ўртасида «Департамент бошлиғи кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди
2026-06-18 09:00:00 / Янгиликлар

Бухоро шаҳрида Олтинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази мезбонлигида Департамент тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари ўртасида спортнинг Миллий кураш тури бўйича «Департамент бошлиғи кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада ходимлар 7 вазн тоифасида ўзаро курашдилар. Кескин ва муросасиз руҳда кечган баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Марказий тергов ҳибсхонаси жамоасига насиб этди.
3-минтақавий ҳудуд жамоаси 2-ўринни эгаллаган бўлса, 5 ва 6-минтақавий ҳудуд терма жамоаси фахрли 3-ўриндан жой олди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Департамент бошлиғининг кубоги, эсдалик ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, улар Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтадиган «Вазир кубоги» мусобақасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати








