Тоқчиликдаги янги ҳуқуқ-тартибот лойиҳалари билан танишилди
2026-06-17 10:50:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Шароф Рашидов туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарор сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган ишлар ҳолати билан танишди. Мазкур жараёнда масъуллар ҳудудда амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар, тезкор вазиятни назорат қилиш тизими ҳамда маҳалла даражасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.
Шунингдек, Тоқчилик маҳалласи ҳудудида барпо этилиши режалаштирилган маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳамда ҳуқуқ-тартибот маскани лойиҳалари кўздан кечирилди. Мутасаддилар томонидан мазкур иншоотларда давлат хизматчилари ва аҳоли учун яратиладиган замонавий шароитлар, шунингдек, қурилиш ишларини бошлаш муддатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати



