Қораўзак туманида киберпрофилактик тадбирларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди
2026-06-16 11:35:00 / Янгиликлар

Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ билан ҳамкорликда Қораўзак туманида ишчи гуруҳ аъзолари ва корхона-ташкилот раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида туман ҳудудида киберпрофилактик тадбирларни самарали ташкил этиш, уларни такомиллаштириш ҳамда кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.





