65-Халқаро гуллар фестивали доирасида Наманганда аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича «Amir Temur Fighting Championship» 31-халқаро турнири ўтказилди
2026-06-14 11:50:00 / Янгиликлар

Мазкур нуфузли спорт тадбирида Ўзбекистон ҳамда МДҲ давлатларидан ташриф буюрган профессионал спортчилар иштирок этиб, муросасиз жангларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, йиғилганларни 65-Халқаро гуллар фестивали билан табриклади ҳамда мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Мусобақада Ўзбекистон ҳамда МДҲ давлатларининг профессионал спортчилари иштирок этиб, мухлисларга муросасиз ва қизиқарли жангларни тақдим этди. Турнир нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёдаги ММА ишқибозларининг эътиборини Наманганга қаратди.
Турнирнинг марказий жангида ATF чемпионлик камари учун ўзбекистонлик спортчи Шукуржон Абдураҳимов ва қозоғистонлик Жасулан Хасимов ўзаро куч синашди. Муросасиз кечган баҳсда юртдошимиз рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этиб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Мусобақа якунида вилоят ҳокими марказий жанг ғолибига чемпионлик камарини топшириб, уни ёрқин ғалаба билан муборакбод этди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



