ИИВ тизимидаги ўқув базаларида яратилган шароитлар ўрганилди
2026-06-13 17:40:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари, полковниклар Диёрбек Саттаров ва Рустам Мирзаевлар ИИВ Қоровул қўшинлари дала ўқув полигони ва Малака ошириш институтининг Олмалиқ ўқув базасида тингловчилар ҳамда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Ташриф давомида ўқув ва амалий машғулотлар ўтказилаётган объектлар кўздан кечирилиб, мавжуд инфратузилма ҳамда таълим жараёнининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Ўрганишлар якунида ўқув-моддий базани такомиллаштириш, тингловчилар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш ҳамда машғулотлар сифатини ошириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.









