Сирдарё вилояти раҳбарияти томонидан Сайхунобод туманида криминоген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2026-06-13 20:00:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Фаррух Хайдаров томонидан Сайхунобод туманидаги “Иттифоқ” маҳалласида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда криминоген вазиятни барқарор сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–1 ва ПҚ–2-сон қарорлари ҳамда “Чилонзор тажрибаси” доирасида белгиланган вазифалар ижроси, маҳаллада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, аҳоли билан манзилли ишлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Ўрганишлар жараёнида Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғи ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари томонидан маҳалладаги криминоген вазият, жиноятчилик ҳолати, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари, профилактика ҳамда қўриқлаш хизмати томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимотлар қилинди.
Шунингдек, Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ер майдонларида томчилатиб суғориш тизимлари учун ўрнатилган сув насосларининг қўриқлов воситалари орқали муҳофаза қилиниши, уларни марказлашган кузатув тизимларига улаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Ўрнатилган техник қўриқлов воситаларининг самарадорлиги кўриб чиқилиб, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар якунида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли билан манзилли ишлаш самарадорлигини ошириш, қўриқлаш хизматлари фаолиятини янада кучайтириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








