Ўзбекистон ва Туркия ички ишлар вазирликлари ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда
2026-06-12 16:00:00 / Янгиликлар

Туркия Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Меҳмет Жангир бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркия ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган Идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашув давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш, терроризм ва экстремизмнинг олдини олиш, шунингдек кибержиноятчиликка қарши самарали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир сўнгида, келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида йиғилиш баённомаси имзоланди.
Шунингдек, туркиялик меҳмонлар Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Ситуацион маркази фаолияти билан таништирилди.
Ташриф давомида делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги туристик объектларда хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган ташриф икки мамлакат ички ишлар идоралари ўртасидаги ўзаро ишонч ва амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.






