ИИВ томонидан «Ёшлар ойлиги» доирасида «Аждодлар изидан» интеллектуал танловининг финал босқичи ўтказилди
2026-06-12 09:00:00 / Янгиликлар

Жиззах вилоятининг Зомин шаҳрида «Ёшлар ойлиги» доирасида китобхонлик бўйича «Аждодлар изидан» интеллектуал танловининг ИИВ тизими бўйича финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда вазирлик таркибий ва ҳудудий бўлинмаларидан сараланган 18 та жамоа иштирок этиб, билим ва заковат борасида ўзаро беллашди.
Якуний натижаларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жамоаси ғолиб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ жамоаси иккинчи, Навоий вилояти ИИБ жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга ИИВ масъуллари томонидан диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари топширилди.
Шунингдек, ғолиб жамоага танловнинг Қуролли Кучлар тизими ўртасидаги республика финал босқичида иштирок этиш учун махсус йўлланма берилди.








