Навоий вилояти ИИБда жиноятчиликнинг олдини олиш ва мурожаатлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди
2026-06-11 14:45:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи раислигида ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш ҳамда фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиб, уларнинг ижобий ечимини таъминлаш борасида амалга оширилаётган манзилли ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар-туман ички ишлар органлари масъуллари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этди. Ҳудудлардаги криминоген вазият, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, аҳоли билан ишлаш самарадорлиги, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни манзилли ўрганиш, ёшлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида масъул раҳбарларга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганлигини унутмаган ҳолда иш олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



