Наманганда маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди
2026-06-11 14:30:00 / Янгиликлар

Наманган шаҳридаги «Маърифат маскани»да бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Жанубий Кореянинг «GOOD NEIGHBOURS» халқаро гуманитар ва тараққиёт ташкилотининг Покистондаги ваколатхонаси директори Бюнгсун Паркни қабул қилди. Учрашувда хайрия, таълим муассасаларини грант асосида реконструкция қилиш ҳамда инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят ИИБ бошлиғи ва прокурори томонидан маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларнинг мурожаатлари тингланди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан қурилиш, кадастр, ер муносабатлари, банк кредитлари, солиқ, суд-ҳуқуқ, коммунал соҳалар, янги иш ўринлари яратиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга оид масала ҳамда таклифлар билдирилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса масъул ташкилотлар назоратига олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



