Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан пойтахтнинг Сергели тумани ИИО ФМБ фаолияти ўрганилди
2026-06-10 17:50:00 / Янгиликлар

Ўрганиш давомида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат жойларида ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ҳудудда жойлашган объектларни қўриқлаш, шунингдек, жалб этилган куч ва воситаларнинг самарадорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Божхона қўмитаси раиси генерал майор Акмалхўжа Мавлонов, Тошкент шаҳар ИИББ ва Сергели тумани раҳбарияти билан бирга Сергели тумани «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖ, Сергели 24/7 кўчаси ҳамда туман Ситуацион марказига борилиб, йўл ҳаракатини ташкил этиш ва тирбандликларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Пойтахтдаги масжидлар, бозорлар ва бошқа гавжум ҳудудлари атрофида, кўп қаватли ерости ва ерусти автотураргоҳ барпо этиш, ҳамда, Тошкент шаҳрида транспорт юкламасини камайтиришга қаратилган комплекс тадбирлар юзасидан тақдимотлар тингланди.
Шу билан бирга, экологик ҳолатни яхшилаш ва мазкур йўналишда соҳавий тузилмалар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш юзасидан масъул раҳбар ва ходимларга аниқ топшириқлар берилди.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати


