Давлатобод туманида Мирзо Улуғбек тумани тажрибаси асосида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2026-06-10 13:45:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш борасида амалий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлатобод туманининг «Тўқувчи» маҳалласида навбатдаги ўрганиш ишлари ўтказилиб, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани тажрибаси асосида амалга оширилаётган ишлар ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.
Ўрганиш давомида масъул раҳбарлар ҳамда 3-сон ҳуқуқ-тартибот маскани ходимларининг маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш борасидаги ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, ҳудудда янги ташкил этилаётган кўчма хавфсизлик пости фаолиятини самарали йўлга қўйиш, маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати




