Қидирув эълон қилинган аёл Туркияда қўлга олинди
2026-06-10 09:40:00 / Янгиликлар

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Туркия Республикаси ИИВ билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида 6 йил муқаддам ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган, 1995 йилда туғилган аёл Туркияга қочиб кетиб, яшириниб юргани маълум бўлди.
У Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаб келган ҳолда 2025 йилда шериклари билан тил бириктириб, ўзининг жиноий режасига асосан бир нечта аёлларни мўмай даромад эвазига шаҳвоний хизматлар кўрсатишга мажбур қилган.
Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноятчи яна аёллардан фойдаланиш мақсадида бир нечтасини Тошкентдан Истанбул шаҳрига юбориш жараёнида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
