Жиззах вилоятида Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди
2026-06-10 09:45:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Б. Қудратхўжаев, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида Президентнинг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–1-сонли ҳамда “2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–2-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятида Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгайтирилган тарзда ўтказилган ушбу тадбирда Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва ишчи гуруҳи аъзолари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Адлия, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш, ИИВ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, Миллий гвардия, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари масъул раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари таълим ва илмий ташкилотлари раҳбарлари, Бош прокуратуранинг тегишли бошқармалари масъул ходимлари,Жиззах вилояти идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда тасдиқланган йўл хариларининг ижроси, ҳисобот кўрсаткичларининг ҳаққонийлигини ўрганиш бўйича масъулларга бир қатор топшириқлар берилиб, вилоят маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этиш, шунингдек жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада оширишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Республика идоралараро мувофиқлаштириш штабининг Жиззах вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати








