Наманган вилояти ИИБда тергов фаолияти самарадорлигини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди
2026-06-09 13:00:00 / Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи ҳузурида тергов сифатини янада яхшилаш, жиноят ишларини ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари, Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда терговчилар иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини Жиноят-процессуал кодекси талаблари асосида амалга ошириш, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар бўйича қонуний қарор қабул қилиш, хизмат интизоми ҳамда қонунийликка қатъий амал қилиш масалалари танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилинди.
Муҳокама давомида тергов сифатини яхшилаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда ишларни қонун талаблари асосида ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати


