Андижон вилоятида ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий йўналишдаги ташаббуслар ўрганилди
2026-06-09 10:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаров томонидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлинмалар фаолияти ўрганилди.
Жараёнда хизмат интизоми, қонунчилик талабларига риоя этилиши ва хизмат самарадорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Андижон вилояти мисолида вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий психологик қўллаб-қувватлаш муассасалари фаолияти ўрганилиб, мазкур йўналишдаги ишларни бошқа ҳудудларда ҳам таҳлил этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Масъул ходимлар ва тарбияланувчилар билан мулоқот ўтказилиб, яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Бундан ташқари, ички ишлар органлари ташкил этилганининг 35 йиллиги муносабати билан республиканинг қатор аэропортлари, темир йўл вокзаллари ҳамда метро бекатларида ташкил этилаётган «Жамоат кутубхоналари» фаолияти Андижон темир йўл вокзалидаги кутубхона мисолида кўздан кечирилди.
Ўрганишлар якунида тизим фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.






