Наманган шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди
2026-06-07 12:40:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида шаҳар ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликни барвақт олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури бўйича тақдимот ўтказилди.
Тақдимотда Наманган шаҳар ИИБ бошлиғининг ҳудудда криминоген вазиятни барқарор сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ахбороти тингланди.
Шунингдек, маҳаллалар кесимида мавжуд муаммолар, жиноятчиликка таъсир этувчи омиллар, профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда масъул ходимлар фаолияти атрофлича таҳлил қилинди.
Муҳокама давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, профилактик ишларни кучайтириш, қизил тоифадаги маҳаллаларда иш самарадорлигини ошириш, фуқаролар муаммоларини жойида ўрганиб, уларни ҳал этиш, шунингдек, Чилонзор тумани тажрибаси асосида аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



