Қорақалпоғистон Республикасида жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати ўрганилди
2026-06-07 12:40:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари томонидан Президентимизнинг ПҚ-1 ва ПҚ-2 сонли қарорлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳудуддаги криминоген вазият ва жиноятчиликнинг ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида қарорларда белгиланган вазифалар ижроси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда маҳаллалардаги ҳуқуқ-тартибот аҳволи таҳлил қилинди. Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш, айниқса ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, такроран жиноятчиликни камайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Ўрганиш натижалари бўйича мавжуд камчилик ва муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш, қарорлар ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ишларини янада кучайтириш бўйича масъул раҳбар ва ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Президент қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан назоратни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, туман ҳудудидаги қизил ва сариқ маҳаллаларни яшил маҳаллага айлантириш бўйича маҳалла еттилиги билан учрашиб, уларнинг фаолияти ўрганилди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати



