6 йилдан буён қидирувда бўлган фирибгар шахс ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ходимлари саъй-ҳаракатлари натижасида Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди
2026-06-06 16:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия давлати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари иштирокида «4+4» механизми доирасида расмий ташрифлар амалга оширилган эди. Унда ички ишлар органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги амалга оширилиши белгилаб олинган устувор йўналишлар доирасида икки давлат ички ишлар вазирликларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва қидирувдаги шахсларни қўлга олишда тезкор ва самарали ахборот алмашиш борасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни ташкил этилганлиги ўзининг амалий натижаларини бермоқда.
Жумладан, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Туркия Республикаси ИИВ билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида муқаддам ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган аёл қўлга олинди. У ўзи ташкил этган МЧЖга фуқароларни хорижий давлатларга ишга юбориш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмасдан, уларни АҚШ ва Европа давлатларига яхши иш ҳақи тўланадиган ишларга ишлаш учун юборишини айтиб алдаб келган. Содир этаётган фирибгарлик жиноятини яшириб фуқароларга турли хилдаги хизматларни кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузиш орқали уларнинг ишончига кириб, катта миқдордаги пулларни алдов йўли билан қўлга киритган ва ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган
2020 йилдан буён қидирувда бўлган бу фирибгар аёл Туркияда яшириниб юрганлиги аниқланиб қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.
