Андижон вилоятида Президент қарорлари ижроси юзасидан Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби йиғилиши ўтказилди
2026-06-06 11:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 январдаги ПҚ–1 ва ПҚ–2-сонли қарорлари ижроси юзасидан Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича Республика идоралараро мувофиқлаштириш штабининг Андижон вилоятидаги йиғилиши ўтказилиб, ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар муҳокама қилинди.
Кенгайтирилган тарзда ўтказилган мазкур йиғилишда Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.Ашропов, Олий Суд раисининг биринчи ўринбосари А.Усманов, Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва ишчи гуруҳи аъзолари, қатор вазирлик ва идоралар, жумладан, Ички ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмасининг соҳага масъул раҳбарлари ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари бошлиқлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, туман-шаҳар “маҳалла еттилиги“, ҳудудий ҳокимлар, прокурорлар ва ички ишлар идоралари раҳбарлари, ҳудудий штаб ва ишчи гуруҳлари аъзолари иштирок этди.
Муҳокама жараёнида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт профилактикасини кучайтириш, “манзилли ишлаш” тизимини самарали жорий этишга доир амалий чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Шунингдек йиғилишда, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари юзасидан” вилоят комиссиясининг фаолияти муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди.
Амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар кўрсатиб ўтилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир якунида қарорлар ижроси юзасидан масъул идора ва ташкилот соҳавий раҳбарларининг ахборотлари тингланди ҳамда белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ва самарали ижросини таъминлашга қаратилган тегишли қарор қабул қилинди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти







