Қашқадарёда соҳил волейболи бўйича «Ҳоким Олимпиадаси» баҳсларига старт берилди
2026-06-05 11:00:00 / Янгиликлар

«Президент Олимпиадаси» спорт мусобақаларининг II босқичи — «Ҳоким Олимпиадаси» доирасида соҳил волейболи бўйича вилоят босқичи мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, вилоят волейбол федерацияси раиси, полковник Исмоилов Абдувоҳид Саломович, Қашқадарё вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Рўзиев ҳамда волейбол федерацияси масъуллари иштирок этиб, спортчиларга омад ва муваффақиятлар тилашди.
Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган спортчилар соҳил волейболи майдонларида ғолиблик учун курашни бошлаб юборишди.
Мусобақалар давомида иштирокчилар ўзларининг маҳорати, жисмоний тайёргарлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этишмоқда.
Айни дамда мусобақа баҳслари қизғин ва муросасиз руҳда давом этмоқда. Ғолиб жамоалар Республика босқичи — «Президент Олимпиадаси» йўлланмаси учун кураш олиб боришади.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









