Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига 2026/2027 ўқув йили учун қабул эълон қилинади
2026-06-05 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига 2026/2027 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий суд ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинади.
Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (2026 йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш Академиянинг олти ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида давлат гранти асосида суд ихтисосликлари бўйича ташкил этилади.
Қайта тайёрлаш курсига киришда талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
– Қайта тайёрлаш курси ихтисослиги йўналишини ҳамда тест топширадиган хорижий тилни кўрсатган ҳолда Академия ректори номига ариза;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID шахс гувоҳномаси) нусхаси;
– маълумотнома-объективка (ёзма ва электрон шаклда);
– таянч олий юридик маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломи (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100 ёки 5380100) ва иловасининг асли ва нусхаси ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхалари, агар диплом тан олинган (нострификация қилинган) бўлса, бу ҳақдаги ҳужжат нусхаси (бунда дипломнинг асли нусхаси билан солиштирилиб, эгасига қайтарилади);
– меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхаси ёки мй.гов.уз интерактив хизматлари орқали олинган ва махсус код (ҚР-код) мавжуд бўлган электрон нусхаси;
– Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2026 йил
19 февралдаги 2108-сонли қарори билан тасдиқланган шаклдаги тиббий хулоса (086-1 шакл).
Талабгорлардан ариза ва ҳужжатлар 2026 йил 16 май соат 09:00 дан 5 июнь соат 18:00 га қадар қабул қилинади.
Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Қабул комиссиясига талабгор томонидан ёзма шаклда тақдим этилиши мумкин.
Маълумот учун тел: (998) 55-501-02-40.
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.
Қабул комиссияси
