Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» тизимлари фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди
2026-06-05 09:00:00 / Янгиликлар

ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганишлар давомида Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида «Хавфсиз шаҳар» маркази томонидан ўрнатилган интеллектуал видеокузатув камераларини Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор бошқарув марказида жорий этилган «Хавфсиз шаҳар» платформасига интеграция қилиш жараёнлари кўздан кечирилди.
Мутахассислар томонидан тизимнинг ишлаш механизмлари, видеомаълумотларни узатиш ва қайта ишлаш жараёнлари юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, ИИВ Академиясида магистратура учун янгидан қурилаётган маъмурий бино лойиҳаси ҳамда келгусида ташкил этилиши режалаштирилган Ситуацион марказни замонавий талаблар асосида жиҳозлаш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, мазкур объектларда рақамли бошқарув, видеокузатув ва ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ўрганишлар якунида «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази









