Жиззах вилояти ИИБ раҳбарияти Ғаллаоролдаги йирик ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик ҳолатини ўрганди
2026-06-05 09:00:00 / Янгиликлар

Хусусан, Маданият маҳалласидаги рудаларни қайта ишлаш корхонаси масъуллари томонидан ҳар бир технологик босқич, мулк ва ходимларнинг хавфсизлиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чоралар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, «Кўкбулоқ» ҚФЙ ҳудудида фаолият юритаётган хорижий инвестиция иштирокидаги қуёш фотоэлектр станцияси ҳам кўздан кечирилди.
Вилоят ИИБ бошлиғи бу ерда ҳам хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактик чора-тадбирларни кучайтириш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати






