Андижонда аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди
2026-06-04 15:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Ботир Қудратходжаев томонидан Андижон вилоятида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида аҳолини қийнаётган ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлар тингланиб, ҳар бир ҳолат атрофлича ўрганилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни безовта қилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар белгиланди.



