Бухорода аралаш жанг санъатлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
2026-06-04 14:10:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 25–28 май кунлари Бухоро шаҳридаги спорт мажмуасида Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясининг IMMAF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар (10–11, 12–13, 14–15 ҳамда 16–17 ёш тоифалари) ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан жами 695 нафар ўғил ва қиз спортчи иштирок этиб, чемпионлик учун баҳс олиб борди.
Чемпионат якунларига кўра, совриндор спортчилар орасидан саралаш ишлари амалга оширилиб, миллий терма жамоа мураббийлари томонидан 2026 йил 16–23 август кунлари Дубаи шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби шакллантирилади.
Мазкур чемпионат ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, халқаро майдон учун иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мамлакатимизда аралаш жанг санъатларини янада ривожлантиришга хизмат қилди.


