Навоий вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирокида жиноят муҳокамаси ўтказилди
2026-06-04 12:00:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари иштирокида “Навоийазот“да ўтказилган мазкур жиноят муҳокамасида содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари атрофлича таҳлил қилиниб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш, қонунбузарликларга муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда жамоада ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мутасаддилар томонидан ҳар бир фуқаро қонун талабларига қатъий риоя қилиши, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда жамоатчиликнинг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Шунингдек, ишчи-ходимлар ўртасида коррупция, фирибгарлик, талон-торож қилиш ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати



