65-Халқаро гуллар фестивали доирасидаги оммавий тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларда хавфсизлик чоралари ўрганилди
2026-06-04 11:50:00 / Янгиликлар

Наманган шаҳрида давом этаётган 65-Халқаро гуллар фестивали доирасида ўтказиладиган оммавий тадбирларни юқори савияда, хавфсиз ва тартибли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда Наманган вилояти ИИБ, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия бошқармаси бошлиқлари ва вилоят ҳокимлиги вакиллари томонидан “Афсоналар боғи” тематик парки ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилиб, тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги чораларига риоя этилиши, ташриф буюрувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, масъулларга оммавий тадбирлар давомида фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши, хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш, хизматларни ўзаро ҳамкорликда мувофиқлаштириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



