Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Сирдарё тумани ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-06-04 10:35:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар давомида бошқарма бошлиғи дастлаб туманда жойлашган “Sirdaryo” болалар соғломлаштириш оромгоҳига ташриф буюрди. Ташриф чоғида оромгоҳда яратилган шарт-шароитлар, болаларнинг дам олиши ва соғломлаштириш жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, болаларнинг хавфсиз ва мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун яратилган имкониятлар, тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати ҳамда оромгоҳ ҳудудидаги умумий инфратузилма ҳолати кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида масъулларга болаларнинг дам олишини янада самарали ташкил этиш, хавфсизликни таъминлаш ва мавжуд шароитларни янада яхшилаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш ишларининг навбатдаги манзили сифатида Сирдарё тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланадиган Сирдарё дарёси устидаги темир йўл кўприги ҳудуди бўлди.
Мазкур ҳудудда бошқарма бошлиғи хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолияти, навбатчилик тартиби ҳамда ҳудудни қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, ходимларнинг хизматни ташкил этиш ҳолати, тезкор вазиятларда ҳаракатланиш тартиби ва хизмат интизоми кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида масъулларга хизмат самарадорлигини ошириш, ҳудуд хавфсизлигини таъминлашда доимий шайликни сақлаш ҳамда хизмат вазифаларини қатъий тартибда бажариш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



