Эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди
2026-06-02 12:00:00 / Янгиликлар

Эксперт-криминалистика соҳасини ривожлантириш, жиноятларни фош этиш самарадорлигини ошириш ҳамда замонавий технологияларни амалиётга кенг жорий этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шу мақсадда бугун ички ишлар органларида эксперт-криминалистика соҳасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳадаги ютуқлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, йиғилиш бошида янги тайинланган раҳбар — ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи ўринбосари А. Джадигеров жамоага таништирилди.
Шундан сўнг ҳудудий бўлинмалар вакиллари жиноятларни очишда замонавий технологиялар ва тизимлардан фойдаланиш бўйича ҳисобот берди.
Асосий эътибор ҳодиса жойидан далилларни тўлиқ ва аниқ йиғиш, бармоқ изи, биологик, трасологик ва рақамли изларни эътиборсиз қолдириш каби камчиликлар танқид қилиниб, экспертиза жараёнида белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида ҳодиса жойида экспертлар иштирокини кучайтириш, далилларни чуқур таҳлил қилиш ва замонавий ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Умуман олганда, бу каби муҳокамалар жиноятларни эрта аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва юртимиз хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бу каби муҳокамалар жиноятларни эрта аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшади.


