Тошкент вилояти ИИББ томонидан Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида байрам тадбири ташкил этилди
2026-06-02 09:00:00 / Янгиликлар

1 июнь — «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили С.М.Ҳайдарова, Ички ишлар вазирлиги ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари полковник Н.Ш.Гиясова, ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ХПБ раҳбарияти меҳмон бўлишиб, болажонларга эсдалик совғалар билан байрам кайфияти улашдилар.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи хонандаларининг куй қўшиқлари тадбирга янада кўтаринки кайфият улашди. Байрамда болажонлар ўзларининг рақс ва шеърлари билан чиқиб иқтидорларини намоён қилишди.
Сўзга чиққанлар халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни — байрами билан болаларни қутлаб, ўзларининг самимий тилакларини изҳор қилдилар ва келажакда элига, юртига нафи тегадиган шахс бўлиб етишишларига ишонч билдиришди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати






