Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ташаббуси билан болажонлар учун байрам тадбири ташкил этилди
2026-06-02 09:00:00 / Янгиликлар

Юртимизда «Инсон қадри учун» эзгу ғояси асосида бугун 1 июнь — «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти томонидан маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда институт бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник З.М.Алиева бошчилигида институт жамоаси вакиллари ҳамда «Ички ишлар органлари ходимларини суд автотехника экспертизасини ўтказиш бўйича» қайта тайёрлаш ўқув курси тингловчилари шаҳримизнинг Бектемир туманидаги 574-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини байрам билан табриклашди.
Ранг-баранг ўйинчоқлар, гуллар ва шодликка тўлган мусиқа таҳсинлар билан бугунги тадбирни янада файзли қилиб кўрсатди. Ҳар бир болажон, ўзининг энг соф хурсандлигини ҳис қилиб, ўйинлар орасида чақнаган яхшиликлар билан тўлдирилди. Бу байрамона тадбир болажонларга унутилмас таассуротлар бағишлади.
Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсади болаларни маънавий-руҳий қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш, Янги Ўзбекистонда барча ёш авлодни ҳар томонлама ҳимоя қилишга қаратилган эзгу ғояларни кенг тарғиб этишдан иборатдир.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти









