Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида хизмат уйлари, ободонлаштириш ва қурилиш ишлари кўздан кечирилди
2026-06-01 11:15:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Шароф Рашидов туманидаги «Куёвбоши» МФЙ ҳудудидаги Ички ишлар органлари ходимлари учун қурилган намунавий хизмат уйларида яратилган шарт-шароитлар ҳамда ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Мазкур жараёнда ходимлар томонидан барпо этилган боғдаги кўкаламзорлаштириш ишларига эътибор қаратилиб, кўчатларни парваришлаш ва ҳудудни янада обод қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шу куни соҳавий хизматлар ходимларининг ҳашар ишларига ҳам эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, ҳудудда қурилиши давом этаётган мактабгача таълим муассасаси ва меҳмонхона объектларидаги ишлар ўрганилиб, масъулларга қурилиш сифатини таъминлаш ва белгиланган муддатларга риоя этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати



