Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида иш юритуви самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди
2026-05-31 14:05:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти ИИБ котибияти ҳамда унинг қуйи тизимларида иш юритуви ҳолати атрофлича ўрганилиб, соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида амалий ёрдам кўрсатилди.
Ўрганиш ишлари доирасида вилоят ИИБ соҳавий хизматлари, Транспорт бошқармаси ва ЖИЭД шунингдек, туман ва шаҳар ИИБларида ҳужжатлар билан ишлаш тизими таҳлил қилиниб, масъул ходимларга тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Котибияти бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари талаблари асосида ўқув-семинар ташкил этилди.
Тадбирда вилоят, туман ва шаҳар ИИБлари котибиятлари, канцелярия ходимлари ҳамда тегишли бўлинмалар масъуллари иштирок этишди.
Семинар давомида, канцелярияда иш юритиш ҳолати, электрон ҳужжатлар айланиши тизими – “Doc.iiv.uz” платформасида ҳужжатлар билан ишлаш тартиби, хизмат интизоми ва ижро назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир якунида Сурхондарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Котибияти бошлиғи, майор Фарҳод Саидов соҳада амалга оширилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирларга тўхталиб, белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Машғулотлар жараёнида иштирокчилар хизмат фаолияти учун зарур билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш билан бирга, амалиётда учрайдиган долзарб масалалар юзасидан тажриба алмашишди.
Бундай ўқув-семинарлар ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, хизмат самарадорлигини таъминлаш ҳамда жамоада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади. Келгусида ҳам мазкур йўналишдаги ўқув машғулотларини мунтазам ташкил этиш режалаштирилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









